1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Рибо” сўзи

22-09-2026, 11:28 84 Ўқиш режими + -
 Маълумки, ҳар сўз ўз маъносига эга. Унинг луғавий маъноси ва истилоҳий маҳноси бўлади.
  Араб тилидаги “рибо” сўзи аслида “зиёда”, “ортиқча” деган сўз маъноларини беради. Шу билан  бирга у кўп ҳолларда  судхўрлик деган маънони ҳам англатади. 
Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “Рибо ( араб тили)- судхўрлик, порахўрлик. Пулдан эвазсиз фойда (фоиз)олиш; ғайриқонуний фойда; судхўрлик. Қарзга бериладиган пулдан олинадиган фойда; фоиз, суд” дейилади.                   
               Истилоҳда эса бир нарсани бошқа нарсага алмаштиришда икки савдолашаётган кишининг бирига шарт қилинган эвазсиз ортиқча мол рибо дейилади.  Аллоҳ таоло “Қурони карим”да: “Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб жинни бўлган кишидек турарлар.  Бу уларнинг “Тижорат ҳам рибога ўхшаш-да” деганлари учун. Ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол қилган. Рибони эса ҳаром қилган. Бас, кимки Роббидан мавъиза келганда тўхтаса, аввал ўтгани ўзига ва унинг иши Аллоҳга ҳаволадир. Кимки яна (рибога) қайтса, ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчилардир” (Бақара сураси, 275-оят).  
 Абу Жуҳайфа (р.а.) дан ривоят қилинади:  Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Итнинг баҳосидан, қоннинг баҳосидан, хол қўювчиликнинг баҳосидан ва хол қўйдиришдан, рибо ейишдан ва беришдан қайтардилар ва суратчини лаънатладилар” ( Имом Бухорий ривояти). 
Ва яна Жобир (р.а.) ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (а.в.с.) “ Рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ва икки гувоҳини лаънатладилар ва: “Улар баробар” дедилар” ( Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган) . 
Ҳар бир сўзнинг луғавий ва истилоҳий маъноларини билиш барчамиз учун фойдали бўлади. 
         Руҳиддин  Акбаров.