МУТААССИБЛИК ОҚИБАТЛАРИ
12290
8-09-2026, 22:41
49
Ўқиш режими
+
-
Мутаассиблик — муайян фикр ёки қарашга кўр-кўрона берилиб, бошқа фикр ва қарашларни рад этиш, ўз тушунчасини мутлақ ҳақиқат сифатида қабул қилиш ҳолатидир.
Мутаассиблик инсонни холис фикрлашдан узоқлаштириб, жамиятда муросасизлик, келишмовчилик ва бўлинишларни келтириб чиқариши мумкин. Айниқса, диний масалаларда билимсизлик ва бирёқлама талқинлар инсонни нотўғри хулосаларга олиб бориши эҳтимоли юқори.
Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишда илм-маърифат, ишончли манбаларга мурожаат қилиш, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат муҳим аҳамият касб этади.
Шу боис ҳар бир инсон турли даъво ва ғояларга кўр-кўрона эргашмасдан, уларни илм, далил ва соғлом тафаккур асосида баҳолаши лозим.
Азамат Усмонов