Бугунги ахборот маконида ёшлар турли ғоя ва қарашларга дуч келмоқда. Айрим ёт ва бузғунчи ғоялар эса ёшларнинг онгига салбий таъсир кўрсатиб, уларни миллий ва маънавий қадриятлардан узоқлаштириши мумкин.
Бундай ғоялар ёшларда нотўғри дунёқараш, жамият қонун-қоидаларига нисбатан беписандлик, оила ва атрофдагиларга нисбатан ишончсизлик ҳамда муросасизликни шакллантириши эҳтимолдан холи эмас. Айниқса, ижтимоий тармоқлардаги ишончсиз ва бирёқлама ахборотлар ёшларни турли таъсирларга осон берилувчан қилиб қўйиши мумкин.
Шунинг учун ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асрашда сифатли таълим, тўғри тарбия, миллий ва маънавий қадриятларга ҳурмат, ахборотни танқидий таҳлил қилиш кўникмаси муҳим аҳамиятга эга.
Ҳар бир ёш ҳар қандай ахборотни кўр-кўрона қабул қилмасдан, унинг манбаси ва мазмунига эътиборли бўлиши лозим.
Азамат Усмонов