1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ФИРҚАЛАРГА БЎЛИНМАСЛИК — БИРЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК АСОСИ

10-09-2026, 22:45 55 Ўқиш режими + -
Ислом дини инсонларни бирлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурматга чақиради. Динда турли қарашлар сабабли бир-бирини камситиш, адоват қилиш ва жамиятни бўлиб ташлаш мақбул эмас.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутингиз ва бўлинмангиз» (Оли Имрон, 103-оят), деб марҳамат қилган.
Фирқаларга бўлиниш ўзаро ишонч ва биродарликка путур етказиб, жамиятда низо ва келишмовчиликларни кучайтириши мумкин. Шу боис диний масалаларда илмли уламоларнинг тавсияларига амал қилиш, ишончсиз манбалар ва турли низоли даъволарга эргашмаслик муҳимдир.
Бугунги кунда ёшларнинг маърифатини ошириш, уларни бағрикенглик ва ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда турли ихтилофли ғоялардан асраш барчамизнинг муҳим вазифамиздир.
Бирлик — тинчлик ва барқарорлик гарови. Диний масалаларда илм ва маърифатга таяниш эса турли бўлинишларнинг олдини олишда муҳим омилдир.

Илёс Абдумаликов, Касби туманидаги Зарип Мўмин хожи жоме масжиди имом-хатиби