Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ахборот олиш ва мулоқот қилишнинг муҳим воситасига айланган. Бироқ улардан нотўғри ва назоратсиз фойдаланиш турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда ёлғон ахборот, ёт ғоялар, зарарли контент, фирибгарлик ва турли провокацион материаллар учраши мумкин. Бундай маълумотларга ишонч билан ёндашиш инсоннинг дунёқараши ва хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимолдан холи эмас.
Шунингдек, шахсий маълумотларни бегона шахсларга ошкор қилиш, нотаниш аккаунтлар билан эҳтиётсиз мулоқот қилиш ҳам хавф туғдириши мумкин.
Шу боис ҳар бир фойдаланувчи ахборотни танқидий таҳлил қилиши, ишончли манбалардан фойдаланиши, шахсий маълумотларини ҳимоя қилиши ва интернет маданиятига риоя қилиши зарур.
Ижтимоий тармоқдан фойдаланишда эҳтиёткорлик — ахборот хавфсизлигининг муҳим шартидир.
Алимардон Кароматов, Касби туманидаги "Фазли" жоме масжиди имом-хатиби