1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БЕМАЗҲАБЛИКНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ

27-09-2026, 22:48 112 Ўқиш режими + -
Мазҳаб — Қуръон ва суннат асосида фиқҳий масалаларни тизимли ўрганиш ва амал қилишда шаклланган илмий мактабдир. Бемазҳаблик тушунчаси эса фиқҳий масалаларда муайян мазҳабнинг илмий усул ва қоидаларига таянмаслик ҳолатини англатади.
Фиқҳий масалаларни чуқур илм ва усулсиз мустақил талқин қилиш турли қарама-қаршилик, тушунмовчилик ва ихтилофларга сабаб бўлиши мумкин. Айниқса, диний билим етарли бўлмаган ҳолда турли манбалардан парча-парча маълумот олиш инсонни нотўғри хулосаларга олиб келиши эҳтимоли бор.
Шунинг учун диний масалаларда ишончли манбаларга таяниш, малакали уламолардан таълим олиш ва юртимизда асрлар давомида қарор топган Ҳанафий мазҳаби илмий анъаналари асосида амал қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Илмга таяниш, уламоларга мурожаат қилиш ва ихтилофдан сақланиш — диний барқарорлик ва жамиятдаги ҳамжиҳатликнинг муҳим омилларидандир.

Алимардон Кароматов, Касби туманидаги "Фазли" жоме масжиди имом-хатиби