Маърифат инсонни тўғри йўлга бошлайдиган, дунёқарашини кенгайтирадиган ва турли нотўғри ғоялар таъсиридан асрайдиган муҳим омилдир. Илмли ва маърифатли инсон ҳар қандай маълумотни кўр-кўрона қабул қилмай, уни ақл, далил ва ишончли манбалар асосида баҳолайди.
Бугунги ахборот асрида ёшларнинг диний ва дунёвий билимларини ошириш, уларни соғлом фикрлаш ва ахборотни таҳлил қилишга ўргатиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки билимсизлик турли нотўғри қараш ва ёт ғояларга эргашишга сабаб бўлиши мумкин.
Шу боис ҳар бир инсон илм олишга интилиши, саволларига ишончли манбалардан жавоб излаши ва малакали мутахассис ҳамда уламоларга мурожаат қилиши лозим.
Алимардон Кароматов, Касби туманидаги "Фазли" жоме масжиди имом-хатиби