Бекорчилик инсоннинг вақтини самарасиз ўтказиши билан бирга, уни турли салбий таъсирларга мойил қилиши мумкин. Айниқса, ёшлар бўш вақтини мазмунли машғулотлар билан тўлдирмаса, ижтимоий тармоқлардаги ёт ва зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолиш эҳтимоли ортади.
Бекорчилик натижасида инсонда меҳнатга нисбатан бепарволик, масъулиятсизлик ва мақсадсизлик шаклланиши мумкин. Турли ёт ғояларни тарқатувчи шахслар эса айнан билим ва мақсади етарлича шаклланмаган, бўш вақтини назоратсиз ўтказаётган ёшларни ўз таъсирига жалб этишга уринишлари мумкин.
Шу боис ёшларни таълим олиш, касб-ҳунар ўрганиш, спорт, китоб мутолааси ва фойдали машғулотларга жалб этиш муҳимдир.
Вақтни қадрлаган инсон ўзини ҳам, келажагини ҳам асрайди.
Азамат Усмонов