Бугунги ахборот маконида айрим шахслар турли ижтимоий тармоқлар орқали ўзга юртдан туриб, ёшларни турли нотўғри ва ёт ғояларга жалб этишга уринишлари мумкин. Улар таъсирчан хабарлар, сохта ваъдалар ёки бирёқлама маълумотлар орқали инсонларни чалғитишга ҳаракат қиладилар.
Бундай таъсирларга берилмаслик учун ҳар қандай хабар ва даъвонинг манбасини текшириш, ишончсиз аккаунтларга эргашмаслик, нотаниш шахслар билан эҳтиёткор мулоқот қилиш муҳим. Айниқса, диний масалаларда ишончли манбалар ва малакали уламоларнинг фикрига таяниш зарур.
Ёшларнинг билимли, ҳушёр ва ахборотни танқидий таҳлил қила оладиган бўлиши турли зарарли таъсирларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
АЗАМАТ УСМОНОВ