1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Синов

30-09-2026, 09:15 102 Ўқиш режими + -
Инсон бу дунёда синовдадир. У ҳар хил бало-қазолар билан синалади. Халқимиз “Олтин олов билан, одам бало билан синалади” деган мақолни ишлатади. 
Бу ҳақда Луқмони Ҳаким ҳам ўз фарзандларига: “Эй ўғлим, олтин олов билан. инсон эса бало билан синаб кўрилади. Сен ҳамиша борига шукр қилиб, бошингга тушган мусибат ва маъсиятларга сабр қил” деб насиҳат қилар эканлар.
 Инсон бирор нарса ёки кишисини йўқотганида: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун” деб унга сабр қилади. 
 Инсон бошига бало келганида сабр қилса, у гуноҳлардан пок бўлади. Бу ҳақда ҳадиси қудсийда: “Эй инсонлар, мен инсонлар орасида бирор кишини имтиҳон қилсам, у бу имтиҳон мендан эканлигини билиб, унга сабр қилса, ўша жойидан турмасиданоқ онасидан туғилган кунидагидек хато ва гуноҳлардан фориғ бўлади” дейилади.
Инсон ҳаётда синовларга шукр ва сабрни ўзига дастур амал қилиб олар экан, у  икки дунё саодатини қўлга киритади.
Р.Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими