1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мусибатдор хонадон

8-10-2026, 09:32 106 Ўқиш режими + -
Инсон вафот этса, унинг хонадони мусибатдор хонадон ҳисобланади.   Мусибатдор хонадонга  одатда  таъзия билдириш учун борилади.  « Таъзия» сўзи сабрга чақириш, юпатиш, каби маъноларни англатади. Таъзия бу-вафот этган кишининг аҳли оиласига яқинларига тасалли гапларни айтиш уларнинг қайғусига шериклик ҳамдардлик билдиришдир.       
Марҳумнинг яқинига таъзия билдиришда: “ Нима бўлса, худонинг хоҳиши билан бўлади. Аллоҳ таоло ўтганларни раҳмат қилсин.  Сизга сабр ва ажр берсин” каби тасалли сўзлар айтилади. Тазия марҳумнинг ҳамма яқинларига, каттаю -кичикларига билдирилади. Таъзия билдириш мусибатдор хонадонга ҳамдардлик бўлиши билан бирга катта савоб олинадиган амалдир. Ҳадисда: “Кимки мусибат етган кишига таъзия билдирса, унга ҳам мусибат аҳлига берилган савоб миқдорича савоб берилади» дейилади. Таъзия инсон дафн қилинган кундан бошлаб уч кундир.  Ҳадисда:“ Ҳар бир киши вафот этган кишига уч кундан ортиқ мотам қилмасин.Фақат эри ўлган аёл тўрт ойу ўн кун мотам тутади”-дейилади. . Марҳумнинг жанозасига келолмай қолган кишилар шу уч кун ичида келиб таъзия билдириб кетадилар. Таъзия кунларида таъзия бир марта берилади, қайта-қайта таъзия билдириш ( макруҳ) маъқул эмас.Таъзия кунлари мусибат етган хонадонга қариндошлари, ҳамсоялари овқат қилиб ўтишлари фазилатдир.Ҳадисда: “Жаъфар оиласига таом қилиб киритинглар, чунки уларга кўнгилларига овқат қилишлик сиғмайдиган мусибат тушди”-дейилади.  Таъзия кунлари кўчада йўловчиларнинг ҳаракатланишига ҳалақит бериб, у ерда ўриндиқлар қўйиб ўтирмасдан, марҳум хонадонида ўтириб таъзия олиш фазилатли ҳисобланади. 
Таъзия билдиришда  қуйидаги мақсадлар бор:
  1. Мусибатдорнинг мусибатини енгиллаштириш;
  2.  Мусибатга бериладиган улкан савобни эслатиш;
  3. Мусибатдор кишига Аллоҳ таолонинг қазосига рози бўлишни эслатиш;
  4. Марҳум ҳақига дуо қилиш;
  5. Мусибатдорларни оғир пайтда қўллаб-қуватлаш;
  6. Мусибат пайтида ёддан кўтарилиши мумкин бўлган нарсаларни эсга солиш.
Таъзия билдиручи кишининг қуйидаги одоблари бор:
  1. Мусибат етган хонадонга ғамгин қиёфада бориш;
  2. Мусибат етган хонадонга  оддийроқ, таъзия билдириш ҳолатига мос кийим  кийиб бориш;
  3. Мусибат етган хонадонда хонадон мусибатига шерик бўлиб туриш;
  4. Мусибат етган хонадон аҳлига: “ Худо сизга сабр берсин, марҳумни мағфират қилсин” деган каби тасалли гапларни айтиб таъзия билдириш. 
Таъзияга борувчи киши қуйидаги ҳолатлардан тийилмоғи лозим:
  1. Мусибат етган хонадонга жуда безаниб, очиқ-сочиқ бориш:
  2. Мусибат етган хонадонга хурсанд қиёфада ёки кулган ҳолда бориш;
  3. Мусибат етган хонадон аҳлига ҳазил қилиш;
  4. Мусибат етган хонадон аҳлига ноўрин ( масалан, эсиз, ёмон ўлди-да, беажал кетибди, уйи куйди,  деган)        гапларни айтиш;
  5. Мусибат етган хонадон аҳлини қойғусини зиёда қиладиган, сабрини тугатадиган гапларни гапириш;
  6. Мусибат етган хонадонда аҳлини тамашо қилгандек узоқ вақт уларнинг ҳатта-ҳаракатини кузатиш;
  7. Мусибат етган хонадонда узоқ вақт қолиш. 
                           Мусибат етган хонадонга таъзия кунлари тугагандан сўнг “душанбалик, пайшанбалик, жума оқшоми ” деб одамларнинг тўпланиб бориши бидъат ишлардандир. Бу ишлар мусибатдаги хонадонни ортиқча ташвишга қўяди
Руҳиддин  Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими