1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Неъматлар қадри

15-10-2026, 10:20 42 Ўқиш режими + -
Инсонга берилган неъматлар кўп. Бу неъматлар ичида инсон учун икки улуғ неъмат бор. Уларнинг бири соғлик бўлса, иккинчиси эса тинчлик (хотиржамлик)дир. Бу ҳақда пайғамбаримиз (с.а.в.) дан шундай ривоят қилинади:“Икки неъмат борки, бу икки неъматдан кўпчилик маҳрумдир. Бири соғлиқ,бири хотиржамликдир” (Имом Бухорий ривояти). 
Ҳар бир шахс учун тинчлик-хотиржамлик сув ва ҳаво каби зарур. Афсуски, баъзида бу икки неъматнинг қадрини билавермаймиз. Бу неъмат қадрини Аллоҳ асрасин, тинчлигини-хотиржамлигини йўқотган кишилар билишади.
Инсоннинг ўзи, оиласи тинч-хотиржам бўлса, жамият хотиржам дегани, жамият тинч-хотиржам бўлса, мамлакат тинч-хотиржам дегандир. 
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло барчамизга, оилаларимизга, мамлакатимизга тинчлик ва хотиржамликни бардавом қилсин!
 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими