Бугун 21-Октябрь куни “Ўзбек тили байрами”кунидир. Барчамизга маълумки, Аллоҳ таоло томонидан берилган бебаҳо неъматлардан бири тилдир.Аллоҳ таоло марҳамат қилади:“Ар-роҳман; Қуръонни ўргатди; Инсонни яратди; унга баённи ўргатди” (Арроҳман сураси, 1-3-оятлар). Ушбу оятнинг тафсирида: “ Роҳман ўзи яратган инсонга нутқни, гапиришни ўргатди. Нутқ, баён қилиш қобилияти Аллоҳ таоло инсонга берган улкан неъматлардан биридир. Айнан ушбу неъмат билан инсон ўзга жонзотлардан ажралиб туради. Уларнинг устидан ўз ҳукмини ўтказади. Инсон Аллоҳ ерда яратган жонзотлар ичида мукаммал овоз чиқарадиган ягона жонзотдир. Бошқа жонзотларнинг овози асосан тақлидийдир ва ҳам фикрсиздир. Инсон турли товушлардан сўз. Сўзлардан жумлалар тузади ва жумлалардан нутқ қилади. дунё халқларининг турли тилларидан милллион-миллион жумлалар тузилади. Баён қилиш неъмати инсоннинг ўз ҳис-туйғуларини, хотираларини, таассуротларини гап орқали ифода этиш қобилиятидир” дейилади.
Кейинги йилларда юртимизда ўзбек тили масаласидаги давлат сиёсати инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотларимизга ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳанг равишда олиб борилмоқда. Янги Ўзбекистон пойдевори яратилаётган ушбу шиддатли кунларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ривожини таъминлаш билан бир қаторда халқимиз тафаккурининг бебаҳо хазинаси бўлмиш ўзбек тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш бугунги кундаги энг шарафли вазифалардан бирига айланди.
Аллоҳ таоло барчамизни берган неъматларига шукр қиладиган ва уларни қадрига етадиган бандалардан қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими