1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ориф кишининг аломати

21-10-2026, 16:54 80 Ўқиш режими + -
Маълумки, халқимиз ҳақни, охиратни биладиган кишини ориф киши дейди.   Ориф кишининг саккизта аломати бўлади. Бу ҳақда ҳазрати Усмон (р.а.) шундай дейдилар:
“Орифнинг аломати саккиз нарсада кўринади. Улар қуйидаги аломатлардир:
  1. Қалбида доим қўрқинч бўлади;
  2. Дилида умид билан яшайди;
  3. Тилида ҳамд бўлади;
  4. Тилида сано бўлади.
  5. Назари доимо ҳаё билан бўлади;
  6. Кўзи доим ёшга тўла бўлади;
  7. Иродаси тарки дунё билан бўлади;
  8. Хоҳиши талаб (Аллоҳнинг розилиги) билан бўлади”.
 
 Аллоҳ таоло барчамизга орифлик мақомини бериб, фазилатли инсонлардан қилсин! 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили ходими