1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Саккиз зийнат

21-10-2026, 16:56 85 Ўқиш режими + -
Дарҳақиқат, ҳар бир нарсада, ҳар бир ишда зийнат бор. Масалан, неъматнинг зийнати унга қилинган шукр билан бўлади. Бало, имтиҳоннинг зийнати эса сабрдир. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (р. а.) бу ҳақда шундай дейдилар:
“ Саккиз нарса саккиз нарснинг зийнатидур. Улар:
  1. Неъматнинг зийнати шукрдир;
  2. Балонинг зийнати сабр қилишлик:
  3. Илмнинг зийнати ҳалимликдир;
  4. Эҳсоннинг зийнати миннат қилмасликдир;
  5. Намознинг зийнати хушуъдир;
  6. Камбағалликнинг зийнати покликдир;
  7. Шогирднинг зийнати ўзини паст тутишдир;
  8. Аллоҳдан қўрқишнинг зийнати кўп йиғлашдир”.  
Аллоҳ таоло барчамизга энг гўзал инсоний хислатлар билан зийнатланишни муваффақ айласин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакили ходими