1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ҳаким Термизий (820-932)

22-10-2026, 10:48 59 Ўқиш режими + -
Юртимизда етишиб чиққан улуғ алломалардан бири Ҳаким Термизийдир. Унинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн-Али ибн ал-Ҳасан ибн Башир Ҳаким Термизийдир. У ҳижрий йил ҳисоби билан 205 йилда, милодий ҳисоб билан эса 820 йилда таваллуд топган.
 
Ҳаким Термизийнинг илмий камолотга етишидан унинг отаси Али ибн Ҳасаннинг хизмати каттадир. Ҳаким Термизий ўз шаҳридаги етук уламолардан сабоқ олди.
 
У йигирма етти ёшида Макка-мукаррамага ҳаж зиёрати учун боради. У ерда ўз илмини зиёда қилиш учун Қуръони карим хифзи, тафсир, ҳадис илмларидан таҳсил олади.  
 
Ҳаким Термизий томонидан бой илмий меърос қолган. Мисрлик олим Шайх Абдулфаттоҳ Абдуллоҳ Бараканинг ёзишича, Ҳаким Термизий тўрт юздан ортиқ китоб ёзган. Улардан олтмишга яқини бизгача етиб келган. 
                                                                                 
Мисол тариқасида қуйидаги асарларини келтириш мумкин:
 
  1. Наводирул-усул фий маърифати ахбор Расул.
  2. Китабул-ҳақийқат-ал-одамиийа.
  3. Адабун-нафс.
  4. Китобул-акёс вал-муғтарийн
  5. Китабул-фуруқ.
 
Ҳаким Термизий ҳижрий 320, милодий 932 йилда 112 ёшида вафот этди. Унинг қабри Термиз шаҳрининг яқинидадир.  
 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими