1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мўмин-мусулмоннинг кўнгли

26-10-2026, 15:22 134 Ўқиш режими + -
Дунёда шундай ишлар борки, у ишлар Аллоҳ таолога суюкли бўлган ишлардир. Шундай ишлардан бири бир мўмин-мусулмоннинг кўнглини шод қилиш ҳисобланади. Бу ҳақда Ибни Аббос розийаллоҳу анҳудан  ривоят қилинади: 
عن ابن عباس أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: 
 
- (إن أحب الأعمال إلى الله تعالى بعد الفرائض إدخال السرور على المسلم)
 
“Аҳаббул-аъмали илаллоҳи таъало баъдал фароизи идхулул сурури алал-муслим”. Таржимаси: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Аллоҳ таолога фарз ибодатларидан кейин энг мақбул иш-мусулмон кишининг кўнглига сурур (хурсандчилик) етказишдир”.   
                Дарҳақиқат,ўзга кишининг кўнглини олиш, уни хурсанд қилиш хайрли амаллардандир. Ҳазрати Алишер Навоий қуйидаги байтда бу ҳақда шундай ёзиб қолдирганлар: 
Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай-
Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай. 
Мусулмоннинг кўнглига озор бериш эса, ўз навбатида хунук ишлардандир. Бу ҳақда халқимизда шундай бир мақол бор:
“Дил озордан худо безор”. 
Аллоҳ таоло барчамизни ўзгаларга озор беришдан сақлаб, Аллоҳ таолога суюкли бўлган ишларни қилишга муваффақ айласин!
 
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими