1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Намоздаги хислатлар

29-10-2026, 14:32 65 Ўқиш режими + -
Ислом динида намоз фарз бўлган ибодатдир. У Ислом динининг иймондан кейинги иккинчи устунидир.  Намозни ҳар куни адо қилар эканмиз, Аллоҳ таолонинг буюрган буйруғини бўйнимиздан соқит қиламиз. Бу амални адо қилиш билан Аллоҳ таолонинг розилигини топаётган бўламиз. Ва яна шу билан бирга унда биз мўмин-мусулмонлар учун катта хислатлар бордир. Бу хислатлар ҳақида Абу ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар (с.а.в) шундай дедилар: “ Намоз диннинг усиунидир. Унда ўнта хислат бордир:
  1. Аллоҳ таолонинг розилигига эриштиради;
  2. Қалбни нурлантиради;
  3. Юзни зийнатлайди;
  4. Танани роҳатлантиради;
  5. Шайтонни хафа қилади;
  6. Амаллар ўлчанадиган кунда тарозининг савоб палласини оғирлаштиради;
  7. Қабрда йўлдош бўлади;
  8. Раҳмат ва мағфиратга эриштиради;
  9.  Дўзахга тўсиқ бўлади
  10.  Жаннатнинг қийматини қўлга киритади
 
Аллоҳ таоло ибодатларимизни қабул айлаб, барчамизга икки дунё саодатини ато қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими