Аллоҳ таоло инсонга хотира деган неъматни берди. Инсон бу неъмат орқали кўп манфаатларни қўлга киритади.
Донишмандларнинг айтишларича, инсондаги хотиранинг қуввати ҳар хил бўлади. Бировнинг хотира қуввати кучли бўлса, бировнинг хотира қуввати кучсиз бўлади. Инсондаги хотира қуввати баъзи бир нарсалар сабаб зиёда бўлади. Бу ҳақда Али (р.а.) шундай деганлар“ Уч нарса хотирани зиёда қилади ва сафрони кетказади. Булар:
- Мисвок ишлатиш;
- Рўза тутиш;
- Қуръон ўқиш. ”
Аллоҳ таоло хотираларимиз қуввати кучли қилиб, у орқали кўп хайрли манфаатлар топишни барчамизга муваффақ айласин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими