1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Эътиқод илм-маърифатга асосланади

29-10-2026, 14:34 64 Ўқиш режими + -
Маълумки, Ислом динида эътиқод масаласи муҳим ўринни эгаллайди. Эътиқод тўғри бўлмаса, қилинган барча амаллар бефойда кетади.  
Сўфи Оллоёр бобомиз шундай дейдилар: 
Ақида билмаган шайтона элдур,
Агар минг йил амал деб қилса елдур. 
 Дарҳақиқат, эътиқоддаги  зарурий масалаларини билмаган киши ҳар қанча ибодат ва риёзат қилса ҳам, қилган ибодатлари унга ҳеч қандай наф бермайди. Шунингдек, эътиқод нотўғри танланса, бунинг оқибати янада ёмон бўлади. Ҳар бир балоғатга етган ақли расо мусулмон учун дастлаб соғлом эътиқодни ўрганиши фарз бўлади.
Ҳозирги пайтда барча адашган тоифалар асосан эътиқод масаласини яхши билмаганлари учун турли хил номақбул ишларга қўл урадилар. Улар одатда бирор ақидага эътиқод қилиши учун унинг моҳиятини аъло даражада билиши керак. Акс ҳолда, эътиқод борасида чалкашлик ва хатоликлар келиб чиқиши табиий. Бунинг учун маърифат зарур. У онгимизда мустаҳкам қарор топсагина, эътиқодимиз мусаффо бўлади. Демак, эътиқод илмга асосланган бўлиши лозим. Аслини олганда, барча нарсанинг туб мағзини англашда илму маърифатга муҳтожлигимиз кундан-кун сезилиб туради. 
Демак дунёда бахтли ҳаёт кечириб,  охиратда ҳам яхшиликни қўлга киритмоқчи бўлган албатта соғлом эътиқодни ўрганиши ва унинг тақозосига кўра яшаши лозимдир.
 
Раҳматилло Усмонов,
 ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакили