Албатта, ҳар бир мўъмин-мусулмон билиб-билмай қилган гуноҳларига тавба қилади. Донишмандлар айтишича, тавба қилувчи қуйидаги ўн амалга эътибор бериши лозим:
- Гуноҳига иқрор бўлиши;
- Гуноҳларига қалбан надомат чекиши;
- Тили билан гуноҳига истиғфор айтиши;
- Гуноҳдан айни чоқда йироқ бўлиши;
- Гуноҳга қайта қайтмаслиги;
- Беҳуда гапларни камайтириш;
- Кўп ейишдан тийилиш;
- Кўп ичишдан тийилиш;
- Кўп уйқудан тийилиш;
- Илм ва солиҳ амалга ружуъ қўйиши
Аллоҳ таоло барчаларимизни билиб-билмай қилган гуноҳларимизни мағфират этсин! Барчамизга икки дунё саодатини ато қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими