Халқимизда “Фалонча қандай одам” деган савол бериш одати бор. Бу саволга кўп ҳолларда “Яхши одам эди” деган жавобни берилади.
Одамнинг қандайлиги унинг қайси сифати билан билинади? Одамларнинг яхшиси бу одамларга фойдаси тегадиган кишидир. Ҳадис шарифда: “Одамларнинг яхшиси одамларга фойдаси тегадиган кишидир” дейилади.
Донишмандлардан бири шундай деган экан: “Одамларга насиҳат қилинг, шарманда қилманг! Уларни танқид қилинг, ҳақорат қилманг! Уларнинг ҳозирига қараб муомала қилинг, ўтмишига эмас. Уларнинг ақлига кўра муомала қилинг, умр-ёшига кўра эмас. Агар бирор кимсага фойдангиз тегмаса, ақалли унга зарарингиз ҳам тегмасин!”.
Аллоҳ таоло барчамизни одамларга фойдаси тегадиган инсонлардан қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими