Ҳар бир ишда меъёр бўлиши лозим. Беҳуда кўп кулиш ҳам меъёрдан чиқиш бўлиб, ундан сақланмоқ лозим. Беҳуда кўп кулгининг инсонга зарари бор. Пайғамбар (с.а.в.) “ Кимнинг кулгиси кўпайса, унга ўнта зарар (уқубат) етади.
- Қалби ўлади;
- Юздан нури кетади;
- Раҳмоннинг ғазаби келади;
- Шайтонни хурсанд қилади;
- Охират савол-жавоби қийин бўлади;
- Фаришталар норози бўлади;
- Охиратда Пайғамбар с.а.в. эътиборидан қолади;
- Охиратда уятда қолади;
- Ер ва осмон аҳли ундан ғазабланади;
- Хотираси сусайиб, ҳар хил нарсаларни унутади”.
Аллоҳ таоло беҳуда кулгидан асраб, Ўзи рози бўладиган ишларга муваффақ қилсин! Барчамизга икки дунё саодатини ато қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги ходими