Албатта, ҳар бир мўмин-мусулмон Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салавот айтади. Айниқса, бугунги жумъа кунида барчамиз пайғамбар (с.а.в)га салавот айтамиз. Хусусан, жумъа кунидаги салавот айтишнинг фазилати катта. Пайғамбаримиз (с.а.в.) соллаллоҳу алайҳи васаллам васаллам:
“Менга айтилган саловот сиротда нурдир. Ким менга жума куни саксон марта саловот айтса, саксон йиллик гуноҳи кечирилади”, дедилар.
Ал-Аздий Зуафода фақат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
Шу сабабли бугунги фазилатли дақиқаларни қўлдан бермасдан Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салавот айтайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни жумъа кунининг фазилатидан баҳраманд қилсин!
Руҳиддин Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими