“Салафий”лар “Мазҳабга тақлид қилиш, муайян бир мазҳабга мансублик жоиз эмас”деган давони илгари сурадилар.
Хўш, аслида ҳам шундайми?
Йўқ, ундай эмас. Аслида бу нотўғри даъводир. Инсон диндан етарли саводи бўлмагандан сўнг мана шундай жоҳилона даъволар қила бошлайди.
Салафийларнинг юқоридаги даволарига қуйидагиларни билдирамиз:
Биринчидан, ҳозирги даврда кўпчилик киши Қуръон ва суннатдан ўзи ижтиҳод қилишлик қобилиятига, етарли илм ва малакага эга эмас. Шу сабабли у Қуръон ва суннатда ижтиҳод қилиш учун инсон мужтаҳид даражасига етиши керак. Мужтаҳид бўлиш учун эса машҳур илмлар бўлмиш Қурьон, тафсир, суннат, салафларнинг қавллари, усулул фиқх, луғат илми, ижмоь, қиёс ва ихтилофли илмларин мукаммал билмоқлиги лозим бўлади. Мужтаҳидлик даьвосини қилган ёки қилаётган ёки фалончи мужтаҳид деб айтаётган аҳли илм йўқ. Бугунги кунимиздаги баьзи бир илмсиз кишилар томонидан айтилаётган хар бир мусулмон якка тартибдаги ижтиҳод билан шуғулланиши керак, деган гап мутлақо асоссиздир.
Иккинчидан, ҳозирги даврда Имоми Абу Ҳанифа, Имом Шофеий, Имом Молик ва Имоми Аҳмадга ўхшаш мужтаҳидлар йўқлигига уламолар иттифоқ қилганлар. Шундай экан, муайян бир мазҳабга мансуб бўлиш лозим. Хусусан, имоми Абу Ҳанифа (р.а.) нинг Ҳанафия мазҳабида бўлишлик биз учун катта манфаат бор.
Аллоҳ таоло барчаларимизни турли хил адашишликдан асраб, Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин!
Руҳиддин Акбаров
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими