1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қайнатанинг насиҳати

23-11-2019, 20:09 640 Ўқиш режими + -

Тонг пайти шаҳар кўчаси бўйлаб яёв юриб борар эканман ортимдан  бир кишининг:

  • Кечирасиз, телефонингизни гаплашиш учун бериб туролмайсизми? –деганини эшитдим. Кўзим жуда чарчаган,  ҳорғин бир ҳолатда кекса кишига тушди. 
  • Марҳамат   - деб унга телефонни узатдим.  У телефон рақамларини терди ва мендан узоқ кетмасдан баланд овозда гаплаша бошлади.
  • Бу Беғамнинг телефоними? – деб сўради. Унга телефондан:
  • Ҳа – деган жавоб бўлди. 
  • Беғам яхшимисан?  Мен қайнатанг Ўткир бобоман. Сенга бировнинг телефонидан чиқаяпман.  Шу кечаси билан туғруқхонада эдим. Тонг отар пайтида хотининг             “ қўзилади”. Нега келмадинг? - деди у.
  • Қизингиз нима туғди? – деб сўради Беғам. 
  • Беғам, мен кечаси билан ухлаганим йўқ. Энди уйга бориб ухламоқчиман. Қачон келасан? – деб яна савол берди Ўткир бобо. 
  • Бугун боролмайман, ишларим кўп. Ҳозир мени қизингиз ҳам, унинг туққан боласи ҳам қизиқтирмайди. Қачон вақтим бўлса, ўшанда бораман, мени туғруқхонага боришга мажбурламанг – деди Беғам. Шунда Ўткир бобо: 
  • Беғам, хотининг қиз туғди. Сен ҳам ота бўлдинг, сен бугун туғилган қиз боланинг отасисан. Кунлар, ойлар, йиллар ўтади,  сени қизинг ҳам униб-ўсиб балоғатга етади.  Худо хоҳласа, уни яхши тўйлар қилиб турмушга берасан. Вақти соати етиб,  бугун мен қизим учун қандай югурган бўлсам, туғруқхона ҳовлисида қандай  тонг оттириб чиққан бўлсам,  худди шунга ўхшаган кунлар энди  сенинг ҳам  бошинг бор. Сенга насиҳатим,  ҳар бир қиладиган ишингни  охирини ўйлаб қил. Ва билиб қўйки, бу дунёда ҳар ким ўз  экканини ўради, ҳар кимнинг  қилгани  бир кун албатта, ўзига қайтади-деди. 

 

                  Дарҳақиқат,  Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:  “ Бас, ким ( ҳаёти-дунёдалик пайтида)  зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат  кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса уни ҳам кўрур!”. ( Залзала сураси, 7-8-оятлар). 

 

                                                                                                               Руҳиддин Акбаров.