1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БУ ОДАМЛАР МУҲАММАД (С.А.В.) ПАЙҒАМБАР ҚАБРИ КАЛИТИНИ САҚЛАЙДИ

4-04-2020, 16:39 642 Ўқиш режими + -


Бу одамлар Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар қабри калитини сақлайди  

 
Ислам Тодай нашри Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбар дафн қилинган жой калитини сақловчи кишиларнинг ҳозиргача тирик бўлган саккиз нафари билан таништирди.
 
Фото: Ислам Тодай

Фотосуратчи Адел Курайший ва унинг “Сақловчилар” фото лойиҳаси буюк шараф ишониб топширилган ва буюк масъулият юклатилган кишиларнинг юзларини кўрсатиб берди.
Фото: Ислам Тодай

Ушбу анъана ХII асрга бориб тақалади. Калитни сақловчилар Мадинадаги Пайғамбар масжидида тайинланади ва ўша ерда ишлайди. Шуниси еътиборга лойиқки, сақловчиларнинг барчаси асли Ефиопия ёки Еритреядан. Араб ярим оролида ефиопияликлар азалдан масжидларни қўриқловчи ва қоровуллик қилувчилар сифатида танилган.
Фото: Ислам Тодай

Фото: Ислам Тодай



Фото: Ислам Тодай

Фото: Ислам Тодай

Фото: Ислам Тодай

Фото: Ислам Тодай

Фото: Ислам Тодай

Фото: Ислам Тодай

Фото: Ислам Тодай


Фотосуратчининг сўзларига кўра, у бу одамлар билан ишлаб, тушунтириб бериш қийин бўлган ҳиссиётларни бошидан кечирган. “Уларнинг ёнида ўзингизни енгил ҳис қиласиз. Улар жуда хотиржам одамлар. Мен улар ўтирган хонада нур таралаётганини ҳис қилдим, бу ичкаридан чиқаётган нур еди”, — деди у.


Б.Саҳриев

ЎМИ Қашқадарё вилоятидаги вакилининг котиби