1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ОЛАМНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ЕТТИ ВАБО ТАРИХИ (ДАВОМИ, 2-ҚИСМ)

4-04-2020, 17:10 1 022 Ўқиш режими + -


Оламни ларзага солган етти вабо тарихи
(Давоми, бошланиши аввалги саҳифаларда)
 

 Чечак
 
Чечак вабоси ўта қадимий касалликлардан бири ҳисобланади. Айрим тарихий манбалар бу касалликни эрамиздан аввалги 3710-3730 йилларда Мисрда(Африка минтақасида) тарқалганини маълум қилса, айрим манбалар эрамиздан аввалги 3000 йилда қадим Хитойда пайдо бўлгани борасида хабар беради. Аммо, генетик тадқиқотлар бу вирус туя чечагига яқин эканлигини,   эрамизнинг  аввалида Яқин Шарқ минтақаларида бу вирус айни  туялардан одамларга ўтганлигини кўрсатади.
 
 
Қора чечак вабоси илк бор Хитойда 4 асрда тарқалган. 6-асрнинг яримларида бу вабо Корея халқини забт этган. 7-аср (737 йилда) бу чечак вабосидан Япон халқининг 30% аҳолиси нобуд бўлган. Минтақанинг аҳоли зич қатламларида эса ўлим ҳолати 70% га етган. 

570 йилда Рим империясининг Аванш шаҳри(ҳозирги Швецария)да туғулиб ўсган ва ўша шаҳарнинг епископи даражасига чиққан Марий деган киши бу касаллик номини лотинча variola, деб атаган Чунончи бу ном ҳозиргача сақланиб қолган. Ана шу даврлардан бошлаб бу вабо сабабли  тури Европада аксарият инсонлар ҳаётдан кўз юмганлар.
Норманлар (Скандинавияликлар)нинг 846 йилда Парижга бостириб келганларида улар орасида  чечак вабоси даҳшатли равишда тарқалган.  Ўша вақтлардаги Франсия қироли Карл Коббонинг саройдаги аъёнлари ҳам бу касалликка чалинган. Қирол бу касаллик унга етиб келмаслиги, ўзини  ва оила аъзоларини бу касалликдан сақлаши учун ҳамма  чечак вабосига чалинганларни ҳам, ҳатто чалинмаган бўлсада касаллар олдида бўлган кишиларни ҳам ўлдиришга буюрган. Бу касаллик қанчалик хавфли бўлганлигини  татбиқ қилинган мана шундай қақшатгич чорадан  билса ҳам бўлади. 
Яна бир тарафдан, ўша замон табобат аҳлига бу вабога чалинган беморларни қутқазиш борасида шафқатсиз талаблар қўйилган ҳамда касаллик олдида ожизлик қилаётган табибларга қарши қақшатгич жазо чоралари қўлланган. 
                Ўрта асрлардаги Бургундия(қадимги Шарқий Франсия) қироличаси Аустригильда чечак вабосидан вафот этар экан, ўзининг эридан охирги тилагида, агар табиблар уни даволай олишмаса икки табибни ҳам қатл қилишини илтимос қилган. Хотини чечак вабосидан  ўлганидан сўнг қироличанинг эри қирол Гунтран  иккала олим табиб Николаус ва Донатусни қатл этган. 
 Ўша даврда бу касалликка қарши курашда насронийларнинг на дуоси ва на тумори, ҳатто ўша вақт табибларининг касалнинг баданидан чечак вабосини чиқариб ташлаш мақсадидда унга кийдиришадиган қизил кийимлари ҳам фойда бермаган. Бу касаллик ўша даврларда шу даражада тарқалдики,  бунга чалинмаган кишини учратиш  камдан-кам эди.  Шунинг   учун ўрта асрларда  немис халқи орасида “Чечак ва муҳаббатдан озгина одам қутилур” деган мақол юритила бошланган. (Брокгауз ва Эфрон энциклопедияси. 86 том) 
                1753 йилда Лондоннинг Блумсбер туманида жойлашган ва Лавр музейидан кейинги ўринда турадиган Британия музейида 17 асрларда Лондонда чечак вабосидан қанчалар одамлар ҳалок бўлганлиги қайд этилади. 1747 йилда   мартирологлардан бири Мед: “Ақалли мингтадан бир киши чечак вабосига чалинмаган бўлиши мумкин.” дейди. 1788 йилда эса ўзининг “Ҳар доим қиёсий ўлим кўрсатгичлари” китобида  “Бу касалликдан камдан кам ҳолларда киши қочиб қутилиб қолиши мумкин, айниқса аҳолиси зич шаҳарларда, инфекция ўчоқлари мавжуд бўлган жойдаларда. Бир ҳовуч инсонларгина атрофларида қайнаб ётган бу касалликдан қочиб қутилганликлари ҳақида жазм ила айтиши мумкин” деб ёзган.
            Чечак вабосига чалинганларнинг 1/6 – 1/8 лари ҳаётдан кўз юмишган. Кичик болаларда эса бу кўрсатгич 1/3 ни кўрсатган. Умумийликда бу касалликдан 1/4 ва ҳатто 1/3 ўлим ҳолатига етган. Пруссия(Германия ҳудудидаги Польша чегарасида   аввал мавжуд бўлган давлат)да 19 аср бошларида йилига бу касалликдан 40000 минг киши жон таслим қилган бўлса, биргина Германияда 1796 йилнинг ўзида бу касаллик 70000 инсоннинг ҳаётига зомин бўлган. Умумий ҳисоб-китобларга кўра Европада бу касалликдан ўша даврларда йилига 1.5 миллион киши вафот этган. (Брокгауз ва Эфрон энциклопедияси. 86 том.) 
            Тарихий маълумотларга қараганда, Австралияда  Британиянинг ўша ватқлардаги мустамлакачилик даврида бу ерларда ҳам чечак вабоси тарқалиб, туб аҳолининг 50%нинг қирилиб кетишига сабаб бўлган. 

“17-аср бошларида 1610 йилларда чечак вабоси Сибирга, 1788 йилда эса Камчаткага ҳам бориб етган. У ерда аҳолининг 1/3, 1/2 ва ҳатто  3/4 қисми бу касаллик сабабли қирилиб кетган. Касаллик тарқалмаслиги учун Россия императорлигининг барча чора ва тадбирлари бу вабонинг император Пётр2 га етиб келишига тўсқинлик қилолмаган. Натижада 1730 йил 18 январда 14 ёшли император жон таслим қилган. Лондондан Россияга чақирилган врач Томас Димсдейл Россияда ўша йиллари йилига 2000000 киши ўлган бўлиши мумкинлигини таъкидлаган”.


В.Н.Жук. “Она ва бола” китобидан. 1906 йил

 
20 аср бошларида чечак вабосига қарши турли давлатларда вакциналар ишлаб чиқарилган ва миллионлаб инсонлар чечакка қарши эмланганлар. Лекин шунга қарамай 20 аср ўрталарида  Москавада 1959 ва 1960 йилларда  чечак четдан кириб келган ва кўрилган чора –тадбирлар сабабидан  касаллик тарқалиши тўхтаган.  
давоми бор…

Рустам Қиличев