ОЛАМНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ЕТТИ ВАБО ТАРИХИ (ДАВОМИ, 3-ҚИСМ)
1368
6-04-2020, 10:33
1 183
Ўқиш режими
+
-
“Испан грипи”
Давоми. Боши ўтган саҳифада
Бутун инсоният тарихида касалликча чалиниш ва ундан ўлим топиш жиҳатидан бундан 100 йил муқаддам содир бўлган энг катта грипп пандемияси(вабоси) – “Испан грипи” ҳисобланади.
1919-1920 йилларда 18 ой мобайнида бутун дунё бўйича 550 миллион инсонлар ёки ер шарининг 29.5% аҳолиси “Испан грипи” касаллигига чалинган. Бу касалликдан вафот этганлар сони 17 миллиондан то 50-100 миллионгача ёки ер шарининг 0.9% дан-5.3%гача аҳолиси нобуд бўлган деб баҳоланган.
Бу касаллик биринчи жаҳон уруши йилларида бошланиб, қурбонлар кўлами жиҳатидан ўша пайтдаги энг катта қуролли можарони тезда енгиб ўтди. Жаҳон афкор оммаси иккинчи жаҳон урушининг оғир юклари яъни, – антисанитария ҳолат, кам овқатланиш, гавжум ҳарбий ва қочқинлар лагерлари бу вабонинг ривожланишига сабаб бўлган деб ишониб келади.
“Испан грипи” вабоси илк бор 1918 йил Америка Қўшма Штатларидан тарқала бошлаб, Европага ҳам ўтиб кетган. Аммо маълум сабабларга кўра эълон қилинмай турилган. Бу ҳақида дунёда биринчи бор 1918-йилнинг май ва июн ойларида Испания нашрларида эълон қилингани боис бу вабо “Испан грипи” деб ном олиб қолган.
1918 йилда Испанияда 8 миллион одам ёки аҳолининг 39% и шу вабога чалинган. Ҳатто Испаниянинг ўша даврдаги қироли Альфонсо13 га ҳам бу касаллик етиб борган. Киши бу касалликка чалиниши билан бир соатда, узоғи билан эса бир кунгача яшай олган, холос. Одатда фақат болалар, кекса ёшдагилар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликларга чалинган одамларгина грип касаллигига чалиниш борасида юқори хавфга эга. Аммо, қизиғи шундаки, “Испан грипи” вабосидан нобуд бўлганларнинг кўпчилигини 20-40 ёшдаги соғлом кишилар ташкил этган.
Автотранспорт воситаларининг технологик ривожланиши туфайли(поезд, ўша даврнинг ҳаво кемаси ва тез юрар кемалари) бу вабо ер шарига жуда тез суратда тарқалди. Айрим давлатларда йил бўйи кўнгилочар клублар, судлар, черковлар, театр ва кинозаллар ёпиб қўйилган. Сотувчилар мижозларни савдо дўконга киргани қўймай қўйишган. Буюртмалар кўчада амалга оширилган. АҚШнинг Аризона штатида қўл бериб кўришиш таъқиқлаб қўйилган. Айрим мамлакатларда ҳарбий режим жорий этилган.
“Испан грипи” вабоси тарқалишининг дасблаб 25 ҳафтасининг ўзидаёқ бу вабо 25 миллион инсонларнинг ёстиғи қуришига олиб келган. Биринчи жаҳон урушида қатнашган давлатлар қўшинларининг оммавий равишда кўчирилиши вабо тарқалишининг тезлашишига сабаб бўлган. Аляскадан тортиб то жанубий Африка давлатларининг қишлоқ аҳолилари тамомила қирилиб кетган. Айрим шаҳарларда бирор соғлом врач қолмаган. Барселонада кунига 1200 киши ўлиб кетаверган. Авсралияда ўша замондаги врачларидан бири битта кўчада бир соатнинг ичида 26 та ўлим жаноза ўқилганини санаган экан. Ўликларни кўмишга гўрковлар қолмаганидан, ўнлаб ўликларни бўғ билан ишлайдиган экскаватор ёрдамида чуқурларга тобутсиз оммавий кўмиб юборилган.
“Испан грипи”нинг давомийлиги 18 ойни ташкил этган.
Рустам Қиличев