1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Эркаклар ишлайдиган УТТдан текширувдан ўтса бўладими?

17-12-2019, 16:21 480 Ўқиш режими + -

Эркаклар ишлайдиган УТТдан текширувдан ўтса бўладими?

 

Cавол:

– Биз томонларда УЗИ аппарати кам, хаммасида эркак шифокорлар ишлайди. Айрим ҳомиладор аёлларни шифокорлар УЗИга текширтиришга юборади, менинг жаҳлим чиқади, лекин рухсат беришдан ўзга чора топа олмадим. Шу динга тўғри келадими? Қанчадан-қанча аёл, қизларимиз тана аъзоларини номаҳрам эркакларга кўрсатишлари шартми?

 

Жавоб:

– Агар зарурат бўлмаса, эркак шифокор назоратидаги УЗИ аппаратига тушмаслик керак. Зарурат, агар бир иш бажарилмаса киши жони ё аъзосига талофат етиши билан ўлчанади.

Шунинг учун қиз-аёлларни шундай нозик соҳаларда ўқитиш фарзи кифоя саналади.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир  Аҳмад