СОХТА САЛАФИЙЛАР-АДАШГАН ОҚИМ
1388
8-04-2020, 14:28
849
Ўқиш режими
+
-

СОХТА САЛАФИЙЛАР-АДАШГАН ОҚИМ
Сохта салафийлар адашган оқим. Уларнинг тарафдорлари Ислом динининг ҳар бир замон ва маконга мослашувини тан олмайдилар. Шу боис XIV асрдан буён Ислом динининг етук алломалари, фақиҳу мужтаҳидлари қабул қилган фатвога қарши чиқадилар.
Сохта салафийлар аҳли сунна ва жамоани тўрт фиқҳи мазҳабига эргашмайди. Сохта салафийлар ўз ғояларини ёйишда ёшларга “ халифалик” , “ жиҳод” , “ шаҳидлик” ғояларини сингдириш орқали “ жамоа” - ларни тузишга асосий этиборини қаратмоқда.
Шу йўл билан бугунги кунда давлатни демократик тамойилларини қоралаш, инкор қилиш ҳамда ҳокимиятни қўлга киритиш сохта салафийларнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Бугунги мураккаб ва таҳликали замонда ютуқларимизни кўра олмасдан, осуда ҳаётимизни издан чиқаришга уринаётган шу каби ёвуз кучларга қарши ҳамжиҳатликда курашишимиз ҳар биримизни олдимиздаги муҳим вазифадир.
Бугунги кунда Ислом дини ниқобидаг бузғунчилар “ такфир” , “ жиҳод” , “ ҳижрат” , “ шаҳид” , “ халифалик” каби тушинчаларини интернет сайтларда ғаразли талқин этмоқдалар.
“ Жиҳод” сўзи инсон ўз олдига қўйган мақсадига эришиш йўлида бор имкониятларини ишга солиб ҳаракат қилиш маъносини англатади.
Бир хадисда “ Жиҳоднинг афзали Аллоҳ таоланинг зотида ҳавойи нафсинга қарши жиҳод қилмоғингдир”, дейилган. Яъни жиҳоднинг афзали кишининг ўз нафсини гуноҳга чорловчи ҳоҳишларига қарши курашиши.
Шаҳид- ( араб. “ гувоҳ” ) , Ислом динида ҳақ йўлида ҳалок булган ва жаннатга кириши гувоҳлик берилган мусулмон ҳисобланади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломда ривоят қилинган ҳадисда вабодан, қорин оғриғидан ўлган, сувга ғарқ бўлган, вайронада қолиш билан ўлган кишилар ҳам шаҳид бўлиши айтилган. Ислом манбааларида бундай одамлар ( ҳукмий шаҳид) саналади.
Аслида , мусулмон оламининг ўзини- ўзи ўлдириши , айниқса ўзини портлатиб юбориши гарчи нияти дин йўлида деб эълон қилинса ҳам, шаҳид деб ҳисобдланмай, балки “ ўз жонига суйиқасд” деб ҳисобланади. Чунки Қурон ва ҳадисларда ўзини ўлдириш ман этилган. Пайғамбар алайҳиссалом ҳатто жанг вақтида ҳам ўзини ўлдиришни ман қилганлар. Ислом талимотига кўра, бегуноҳ одамларнинг умрига зомин бўлган кишилар оғир гуноҳга ботиб , охиратда дузахда жазоланадилар.
Нуриддин Валиев
Китоб туман "Ҳазрати Али" жомеъ масжиди имом хатиби