1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“ДАШТ” МАСЖИДИ

8-04-2020, 14:49 498 Ўқиш режими + -
                                          

“ДАШТ” МАСЖИДИ 

        “Дашт”масжиди Қарши тумани Дашт қишлогида жойлашган. Маълумки, Дашт қишлоғи Қарши туман маркази Бешкент шаҳридан 15 км масофа узоқликда жойлашган. Дашт қишлоғида 8557 киши истиқомат қилади.  
Қишлоқнинг номини Т.Нафасов:“Дашт қадимги  эроний тилларидан ўтган сўз, суғд тилида дағш( дахш). Яғноб(янги суғд) тилида дашт-чўл. Текислик, водийнинг туби, майдон. Тожикча дашт-саҳро. Биёбон; кенг текис жой; зиёратгоҳ; экинзор. Ўзбек тилида дашт экилмай ётган сувсиз ер; чўл; кенг очиқ майдон. Сўнгги маънодан қишлоқ номи юзага келган[1]” деб изоҳлайди. Қишлоқнинг номидан масжидга “Дашт” ном берилган. 
        “Дашт” масжиди биноси аҳолининг ҳашари билан 1997 йилда қурилди. Масжиднинг тарҳи тўртбурчак шаклда бўлиб, у 11Х11 метрни ташкил қилади. Масжид атрофи айвон қилинган. Масжидда ҳамма шароитларга эга таҳоратхона бор.      
       “Дашт” масжиди 1997 йил Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан тўйхатга олинган. 
       Ҳозирги кунда “Дашт” масжиди фуқароларнинг диний э\тиёжларин қондириш йўлида хизмат қилмоқда.
 
Р. Акбаров. 
  
 
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 88-бет.