«ҚИЛИЧБЕК ҚЎРҒОНЧА» МАСЖИДИ
1422
10-04-2020, 17:51
625
Ўқиш режими
+
-
«ҚИЛИЧБЕК ҚЎРҒОНЧА» МАСЖИДИ
“Қиличбек қўрғонча” масжиди Қарши шаҳар “Қиличбек қўрғонча” маҳалласида жойлашган. Масжиднинг “ Қиличбек қўрғонча ” деб аталишига сабаб, унинг “Қиличбек қўрғонча” маҳалласида жойлашганидир. Маҳалланинг номидан келиб чиқиб масжидга “Қиличбек қўрғонча” деб ном берилган. “Қиличбек қўрғонча” маҳалласининг номини келиб чиқиши ҳақида топономик олим Т. Нафасов: “Қиличбек қўрғонча- Қарши шаҳардаги маҳалла. Қадимий қишлоқ. Таркиби: қилич+бек+қўрғон+ча. Қилич кишининг исми. Маъноси-қилич сингари ўткир, кескир ва мустаҳкам бўлсин, киндиги қилич (ё катта пичоқ) билан кесилган бола; ғолиб, музаффар. Шу исмга бек( унвон номи) қўшилган. Қиличбек-киши исми. Ёки қилич тамға ва шу тамға асосида номланган уруғ, ўзбекларнинг тамғаларига нисбатланиб номланган уруғлари бор: болғали, ўроқл, сўлоқли, қайчили, кесовли... Қўрғонча-кичик қўрғон. Ёнидаги қўрғондан ҳажм жиҳатидан кичиклиги билан фарқланиб турган. Қиличбекқўрғонча-Қиличбек исмли киши қурган қўрғон (ёнидаги қишлоқ\маҳалла)[1]” дейилади.
“Қиличбек Қўрғонча” масжидининг тарҳи тўртбурчак шаклида бўлиб, у 7Х7 метрни ташкил қилади. Масжиднинг атрофи айвон қилинган. Масжид ёнида қадимги тош қудуқ бор.
1992-1993 йилларда “Қиличбек Қўрғонча” масжиди биноси халқ ҳашари билан қурилган. 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинди.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келаяпти.
Р. Акбаров.
[1] Нафсов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Муҳаррир нашриёти. 2009. 372-273-бетлар.