1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ТАЛИМАРЖОН" МАСЖИДИ

11-04-2020, 17:31 599 Ўқиш режими + -
                                         "ТАЛИМАРЖОН"  МАСЖИДИ
 
“Талимаржон” масжиди Нишон тумани Таллимаржон шаҳрида жойлашган. Таллимаржон шаҳри Қарши шаҳридан 80 км узоқликдадир. 
Масжид Таллимаржон шаҳрида жойлашганлиги учун унга “Талимаржон” деган ном берилган.    Таллимаржон шаҳрининг номи ҳақида  топономик олим Т. Нафасов: “ Таллимаржон –Нишон туманидаги шаҳар. Араб тилида маръ, марж-ўтлоқ, яйлов. Маръ, марж сўзи тожик тилига ўзлашиб-он кўплик аффикси қўшилиб маръон, маржон сўзи ясалган арабча талл, марж сўзлари тожикча сўз ясалиш қонунига кўра бирикиб (талл+и+марж+он) топоним ясалган.   Дастлаб баландлик, яйлов, қўрғон харобаси номи бўлган. Таллимаржон ўтлоқли тепа, ўтли тепа; қўрғон тепа[1]” деб ёзади. 
Мустақилликнинг дастлабки йилларида “Талимаржон” масжиди биноси халқ ҳашари билан қурилди.  Масжид хонақoсининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг эни билан бўйи 12Х 13 метрни ташкил қилади.   
Масжиднинг умумий ер майдони 0,25 гектар булиб, масжид атрофи девор билан ўралган. Масжид ҳовлисида юзлаб мевали ва манзарали дарахтлар экилган. 
Масжид таҳоратхонаси 2018 йилда замонавий усулда қайта таъмирланди.  
       "Талимаржон" масжиди 2003 йилда Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинган. 
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида  фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров. 
 
[1] Нафсов. Т. Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати. Т. Ўқитувчи нашриёти.1988. 172-173-бетлар.