1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ЭШОН ПИР" МАСЖИДИ

14-04-2020, 11:23 583 Ўқиш режими + -

 "ЭШОН ПИР"  МАСЖИДИ

                                       
“Эшон пир ” масжиди Шаҳрисабз шаҳри Қозигузар маҳалласи Қозихона кўчаси 70 уйда жойлашган. Қозигузар маҳалласи  ҳақида   “ Қашқадарё қишлоқномаси ” китобида : “ Қозигузар –Шаҳрисабз шаҳридаги маҳалла.  Таркиби:  қози (А)+гузар+ (форс тили).  Қози- 20-асрда Октябр тўнтаришигача шаҳар ва вилоятда шариат қонунлари бўйича иш кўрувчи ва шаръий ишларнинг бажарилишини назорат қилувчи амалдор. Гузар-кўча,йўл.   Қозихона бўлган жойдаги гузар ёки қози яшаган жойдаги гузар [1]” дейилади. Қозигузар маҳалласи Қозихона кўча ёнида “Эшон пир” кўчаси бор. Одамларнинг айтишларича, шу кўчада зиёли, олим “Эшон пир” деб аталган киши яшаган. У киши ҳақида аниқ бир маълумот қолмаган. Шу инсоннинг номи билан масжиднинг номи “Эшон пир” деб аталган. 
Маълумотларга кўра, “Эшон пир” масжиди 1910 йилда қурилган.  Масжиднинг томи текис ёпилган. Масжиднинг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи 11 Х 7,5  метрни ташкил қилади. Масжиднинг девори  синчли бўлиб, орасига пишиқ ғишт терилган. Масжид ҳовлиси   40 Х 35 метрни такил қилади. масжид ҳовлиси девор билан ўралган. “Эшон пир” масжиди Мустақилликнинг дастлабки йилларида таъмирланиб, фаолият кўрсата бошлади. 1998 йилда масжид Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинди. 2012 йилда масжидда кутубхона ва бошқа қўшимча хоналар қурилди. 2018 йилда масжиднинг таҳоратхонаси замонавий усулда қайтадан таъмирланди. Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.

 
Р. Акбаров. 
 
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир .2009.  223-бетлар.