1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ХЎЖАМУРОД БАХШИ" МАСЖИДИ

17-04-2020, 14:02 1 151 Ўқиш режими + -
                      
                                "ХЎЖАМУРОД БАХШИ"  МАСЖИДИ
 
“Хўжамурод бахши ” масжиди Шаҳрисабз шаҳри Хўжамурод бахши МФЙ
Ипак йўли кўчасида жойлашган. Масжиднинг шарқий томонида “Хўжамурод бахши ота” қабристони бўлиб, шу сабабли масжидга “Хўжамурод бахши ”  номи берилган.  “Хўжамурод бахши” шу ерлик инсоннинг номидир. 
 “Хўжамурод бахши” масжидининг дастлабки биноси 1994 йилда ҳашар йўли билан қурилган эди.   " Хўжамурод бахши”  масжиди 1998 йилда Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан  рўйхатга олинади. 
 2018 йилда “Хўжамурод бахши” масжидининг биноси икки қаватли ва замонавий шаклда   янги қурила бошлади.
Масжиднинг биринчи қаватида учта зал бор. Биринчи ва учинчи залларнинг эни ва бўйи 18Х20 метрни ташкил қилса, ўртадаги залнинг бўйи ва эни 20х22 метрни ташкил қилади. Масжид томи уч гумбазли қилиб ёпилган. 
Масжид ҳовлиси  ва атрофи кўкаламзорлаштирилган.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.

Р. Акбаров.