1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ОЙША ОНА" МАСЖИДИ

17-04-2020, 14:09 1 590 Ўқиш режими + -
                                               
                                          "ОЙША ОНА"   МАСЖИДИ
 
“ Ойша она” масжиди Шаҳрисабз шаҳар Наврўз МФЙ  Меҳригиё кўчаси 25 уйда  жойлашган.   Масжидга Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг завжалари,  Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) нинг қизлари Ойша (р. анҳа) нинг номлари берилган.  “Ислом энциклопедия”сида: “ Ойша (р.а.)   (613 йил, Макка-678 йил мадина) –Муҳаммад (с.а.в.)нинг хотинлари, Абу Бакр Сиддиқ (р.а.)нинг қизи. Лақаби- сиддиқа, унвони-Уммун-мўъминун ( Мўъминлар онаси) [1]“  дейилади.   
1992 йилда “Ойша она” масжиди халқ ҳашари билан қурилди. 
2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинди. 
 “ Ойша она” масжиди тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи 11,50Х 11,50 метрлардан иборат. Масжиднинг томи текис ёпилган. Масжид девори  пишиқ ғиштдан терилган. Масжиднинг уч томони айвон қилинган. 
2015-2016 йилларда масжиднинг ички қисми таъмирланди. 
2019 йилда эски таҳоратхона ўрнида янги таҳоратхона қурилди. Масжиднинг ҳовлисининг бир қисми қўшимча айвон билан ёпилди. 
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.

Р. Акбаров. 
 
[1] Ислом энциклопедия. Т. Ўз. миллий энциклопедияси нашриёти. 2017   369-бет