"АВАЗМАЛИК" МАСЖИДИ
1475
18-04-2020, 15:10
610
Ўқиш режими
+
-
"АВАЗМАЛИК" МАСЖИДИ
“ Авазмалик ” масжиди Шаҳрисабз туман Авазмалик қишлоғида жойлашган. Авазмалик қишлоғи туман маркази Шаҳрисабз шаҳридан 15 км узоқликдадир. Авазмалик қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида шундай дейилади: “Авазмалик –Шаҳрисабз туманидаги қишлоқ. Таркиби: Аваз+малик. Авазмалик-киши исми, икки сўздан тузилган. Аваз сўзи эваз сўзининг ўзгаргани: эваз-нарсаннг ўрнига тўланадиган. Олинадиган ҳақ, бадал. Бу сўз иккинчи фарзандга исм қилиб қўйилган. Малик (а)-шоҳ, подшоҳ, ҳоким, соғ бўлиб давлат ва юрт бошлиғи бўлсин деган орзу билан исм қилиб танланади. Шу жойда биринчи бўлиб уй, ҳовли-жой қилиб, қишлоқ ташкил бўлишига асос солган киши-Авазмалик [1]”. “ Авазмалик ” масжиди биноси мана шу қишлоқда жойлашган тарихий обида ҳисобланади. Шу ерлик аҳолининг айтишича, масжид 19-аср бошларида Ҳожи Сайфулло бобо томонидан курдирилган. “ Авазмалик ” масжиди Мустақилликнинг дастларки йилларида халқ ҳашари билан таъмирланди.
1999 йилда “ Авазмалик ” масжиди Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинади. “Авазмалик ” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни 8,5 Х8 метрни ташкил қилади. Масжиднинг девори синчи бўлиб, унда арча ёғочидан фойдаланилган. Масжиднинг олд тарафида иккита ва айвон тарафида иккита икки табақали кириш эшиклари бор. 2017 йилда масжиднинг таҳоратхонаси янги замонавий усулда қурилди. 2017 йилда масжид биноси қайта таъмирланди. Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келаяпти.
Р. Акбаров.
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси. Т. Муҳаррир .2009. 397-398-бетлар.