1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

" МУЛЛО ЁДГОР" МАСЖИДИ

20-04-2020, 10:20 377 Ўқиш режими + -
" МУЛЛО ЁДГОР"  МАСЖИДИ 

“ Мулло Ёдгор” масжиди Шаҳрисабз туман Қатағон қишлоғида жойлашган. Қатағон қишлоғи туман маркази Шаҳрисабз шаҳридан 25 км узоқликдадир. Қатағон қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида шундай дейилади: “ Қатағон-Шаҳрисабз туманидаги қишлоқ. Ўзбек халқи таркибида қадимий. Йирик қабилалардан бири-қатағон/қатаған. Қозоқ ва қирғизларда ҳам қатаған қабиласи бор.. умумтуркий этноним. Қатағонлар Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида ва дарёнинг қуйи оқимида яшаган. Қатағанлар ўзбек тилининг қарлуқ лаҳжасида сўзлашади. Яшаган жойи (қишлоғи) ва у ердаги бошқа жойлар (ариқ, тепа, дашт, қир, тепа...) қабила номи билан аталган. Қатағон қишлоғи шу тариқа номланган [1]”.  Мана шу қишлоқда 2002 йилда ҳашар йўли билан масжид қурилди.  Бу масжидга шу қишлоқда яшаб ўтган мулло Ёдгор деган кишининг номи берилиб, у  “Мулло Ёдгор” масжиди деб аталди.  
2002  йилда " Мулло Ёдгор" масжиди Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинди. 
 “ Мулло Ёдгор” масжидининг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи  6Х16 метрни ташкил қилади. Масжид томи текис қилиб ёпилган. Масжид ичида иккита устун бор. Масжиднинг икки табақалик иккита кириш эшиги бор. Масжид атрофи айвон. Масжид ҳовлиси  10Х10   метрни ташкил қилиб, унда супа ва мевали дарахтлар бор. 
2015 йилда “Мулло Ёдгор” масжиди ҳашар йўли билан қайта таъмирланди. 
Масжид таҳоратхонаси ҳам 2015 йилда қайта  таъмирланди. 
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров. 
 
                        
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир .2009.  360-361-бетлар.