1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РАМАЗОН БУ УЛУҒ ИМКОНИЯТЛАР ОЙИ

21-04-2020, 14:47 467 Ўқиш режими + -

РАМАЗОН БУ УЛУҒ ИМКОНИЯТЛАР ОЙИ
 
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
 
Ҳар йили интиқиб кутадиганимиз Рамазонни Аллоҳ таоло улуғлаб, Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: “Рамазон ойи- одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир...”. Бақара сураси 185-оят.
Шундай экан, Рамазон ойининг қадрига етайлик. Бу рамазон рўзасини тутиш, сурат ва сийратларимизни гўзал хулқлар билан безаш бўлади.
Бу шундай имкониятки, ажру қувончига жуда тез етишамиз – субҳдан бошланган имтиҳон мукофотини шом пайтида оламиз. Бу шундай йўлки, машаққатида роҳат, очлик, ташналигида ҳаловот бор. Қийинчилигидан малолланмасак, ихлос ва ишонч билан босиб ўтсак, бизни ёруғ манзилга, Дийдорига етказгай инша Аллоҳ. Бу шундай ойки, соғинч тўла дилларимизга саодат асридан хуш хабар келтиради. Ҳорғин руҳимизга тетиклик бахш этиб, онгимизда кўҳна тарихнинг энг гўзал кунларининг соғинчли хотираларини бир бир уйғота бошлайди. Шом азони қулоғимизга эшитилар экан ҳазрати Билол разияллоҳу анҳу ёдимизга тушадилар. Худди бу азон билан Расулуллоҳ (саллаллоҳу алйҳи васаллам): “ифторга шошилинглар”, деган тавсияларини бизга етказаётгандек туюладилар.
Бу шундай ойки, сахарларида баракот, шому тунларида бошимиздан раҳмат – мағфират ёғилган, жаннат эшиклари, дилларимиз қулфи очилган, илоҳий даргоҳдан раҳмат шабадалари эсган, еган ичганимиз ибодатга қувват, боши раҳмат, ўртаси мағфират, охири жаҳаннамдан қутилиш фурсатларидир.
Бу йилги Рамазон ойи, аввалгиларидан шу билан фарқланадики, ер юзида тарқалган корона вирус пандемияси сабабли, масжидлар вақтинча ёпилиб, унда жамоат намозларининг ўқиш имконияти йўқ, шу қаторда таровиҳ намозини ҳам. Хатми Қуръонлар ҳам қориларимиз томонидан онлайин тарзда ўқиш йўлга қўйилади. 
Закот моли нисоб миқдорига етган биродарларимиз, ўз маблағларини ҳамда рўзадорлар фитр садақаларини ҳақдорларга Рамазон ойининг бошида бериб қўйсалар, мухтожларнинг кўнглини тоғдек кўтарган бўладилар.
Шу ўринда бир муҳим масала ёдингизда бўлсинки, рўза тутган одамнинг корона вирусга қарши иммунитети пасайиб кетади, шу сабабли рўза тутмасалар ҳам бўлаверади, деб ўзларича фатво беришга ҳақлари йўқ.
Тўғри, динимизда касаллик туфайли, рўзадор одамнинг соғлиғига салбий таъсир бўлса, тутмасликка, соғайганидан кейин бир кунига бир кун қазосини тутиб беришга фатво бор.
Рамазонни ғанимат билиб, гуноҳ кирларидан покланайлик. Гуноҳу хатоларимизни тан олиб тавба қилайлик. Луқмамизга эътиборли бўлайлик. Бир бирмизга моддий маънавий кўмак беришга шошилайлик. 
Рамазон – покланиш ойи бўлганлиги боис, тилимизни, кўзимизни, қулоғимизни, кўнглимизни ҳар хил бемани гап, ёлғон ва ғийбатдан, ношаърий гап  сўзу, ношаърий нарсалардан асрамасак, тутган рўзамиз очлик ва ташналикдангина  иборат бўлиб қолади, холос.
Азиз ватандош, диндош биродарларим, савобли амалларимиз, закоту эҳсонларимизнинг ажри кўпайиб, дуолару  илтижоларимиз қабул бўлиб, ажри ҳосиласи кўпаядиган бу муборак баракотли ойда, ер юида юртимизда тарқалган бу балою азим кўтарилиб, касал бўлган беморлар шифо топсин, амал дафтарларимиз савобга тўлдирган ой бўлсин.
Жаннатнинг Райён эшигидан чақириладиганлар қаторида бўлишни Яратган Парвардигори Олам барчамизга насиб  этсин!
 
 
 
Китоб туман Чинорлик жоме масжид 
имом ноиби Собитхон Ҳомидов