1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

РАМАЗОНИ ШАРИФ ТАШРИФ БУЮРМОҚДА

21-04-2020, 14:52 451 Ўқиш режими + -

РАМАЗОНИ ШАРИФ ТАШРИФ БУЮРМОҚДА

Инсонни камолот сари етакловчи миллий ва диний қадриятларимиздан бири Рамазон ойи билан боғлиқ маросимлардир. Бу ойда тутиладиган рўза амали инсонда ўз нафсини бошқара олиш, сабр - қаноатли бўлиш, мақсад сари собитқадамлик билан интилиш каби фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилади. Бу фазилатларни ўзида мужассам этган инсон эса ҳаётда дуч келадиган ҳар қандай тўсиқларни осонлик билан енгиб ўта олади.
Рўза исломнинг беш асосидан бири бўлиб, пайғамбар юборилган ҳар бир умматга фарз қилинган. Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган:
“Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таъоло бандаларни тақвога яъни бу ойда инсон ўзини ҳар-ҳил ёмон гап айтишлик, ғийбат қилишлик ва ҳурофотга берилмасликка, барча амалларни Аллоҳ йўлида адо этмоқликка чорлайди.
Рамазон ойида бойлар ҳам камбағаллар бирдек очлик ва чанқоқликни ҳис қиладилар ва бу ер юзида саҳоватпеша инсонларни кўпайишига сабаб бўлади.
Шу ўринда  Ҳозирги кунда юртимизда кечаётган COVID-19 коронавирус пандимеяси даврида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг “Коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича ФАТВОСИ” эълон қилинди. Фатвода юртимизда эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача жамоавий намозлар вақтинча тўхтатилиб, мусулмонларимизга намозларни уйларида адо этишлари лозим эканлиги ва Ифторлик савобидан умидвор бўлган саҳоватпеша мусулмонларимиз ифторлик маросимлари учун мўлжаллаган маблағларини “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари” орқали моддий кўмакка муҳтож оилаларга етказишлари айтилди.
Рамазон ойида Қуръони каримни бошидан охиригача ўқиб хатм қилиш Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларидандир. Муборак Рамазон ойида мўмин мусулмонларимизнинг руҳини кўтариш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган қориларнинг хатми Қуръонлари онлайн тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилади.
Ҳозирги кунда ҳар биримиз аҳил ва якдил бўлиб, бир-биримизга меҳр оқибат, меҳр мурувват билан сийлаи раҳм қилмоқлик билан ҳаёт кечириб, Аллоҳ таолодан тез кунларда беморларимизга шифои комил бериб, дунё халқлари, жумладан юртимиздан бу касалликни кўтаришини сўраб солиҳ амалларни бажариш насиб қилсин.
Аллоҳ таоло барчамизга Рамазон ойини муборак қилсин, гуноҳларимиздан покланиб, қалб кўзларимиз очилишини насиб айласин.
  
Бекмурод САҲРИЕВ 
                  
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги масъул котиби.