1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"МУЛЛА ШОҲИМАРДОН" МАСЖИДИ

22-04-2020, 10:17 399 Ўқиш режими + -
                            "МУЛЛА ШОҲИМАРДОН"  МАСЖИДИ
  
“Мулла Шоҳимардон ” масжиди  Мевазор МФЙ,   Мўминобод қишлоғидадир. Мўминобод қишлоғи туман маркази Шаҳрисабз шаҳридан 10 км узоқликда жойлашган.  
Масжид   Мустақилликни дастлабки йилларида таъмирланиб, қишлоқ аҳолисининг ибодат амалларини амалга ошириш йўлида хизмат қила бошлади.  Масжидга шу қишлоқда яшаган мулла Шоҳимардон деган зиёли кишининг номи берилди. 
1998 йилда “ Мулла Шоҳимардон ” масжиди Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинган.  
 “ Мулло Шоҳимардон ” масжиди тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг   бўйи ва эни   11,5 Х 7,5 метрни ташкил қилади. .Масжиднинг томи текис ёпилган. Масжид биносининг девори синчлик.  Масжид ичида иккита устуни бор. Масжининг олди айвон қилинган. Масжиднинг икки табақали иккита кириш эшиги бор.  
Масжид ҳовлисида мевали дарахтлар ва чинор дарахти бор. 
 2010 йилда“ Мулло Шоҳимардон ” масжиди қайта таъмирланди.
Масжиднинг таҳоратхонаси ҳам 2010 йилда қайта қурилган.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров.