"МУҲАММАД ИБН ҒАЙЛОНИЙ" МАСЖИДИ
1512
22-04-2020, 10:20
751
Ўқиш режими
+
-
"МУҲАММАД ИБН ҒАЙЛОНИЙ" МАСЖИДИ
“Муҳаммад ибн Ғайлоний” масжиди Шаҳрисабз туман Ғилон қишлоғидадир. Ғилон қишлоғи туман маркази Шаҳрисабз шаҳридан 75 км масофада жойлашган. Ғилон қишлоғида 6 мингга яқин аҳоли яшайди . Қишлоқ аҳолиси тожик миллатига мансуб кишилардир. Ғилон қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида шундай дейилади: “ Ғилон-Шаҳрисабз туманидаги қишлоқ. Эроний тилли халқлрнинг гел деган қабиласи бўлган. Шу қабилага нисбат бериб гел+он-геллар, Гел қабиласига мансуб аҳоли тарзида изоҳлашади. Эронда Ғелон/Ғилон шаҳри бор. Яғноб (янги суғд) тилида ғилинк, тожик тилида ғаланг-улкан тошлар уюми, тош ғарами. Ғилон қишлоғи тоғ бағрида ва ичида, ҳамма томони тош билан ўралган. Тоғ, улкан чўққилар бағридаги кичик майдонда қишлоқ ўрнашган. Ғилинк/-ғаланг/ғиланк-Ғилон –тоғнинг балнд чўққисидан қуйига қулаб тушган баҳайбат тошлар тўдаси бўлган жой(даги қишлоқ). [1]”.
Мана шу Ғилон қишлоғида “Муҳаммад ибни Ғайлоний” га нисбат бериладиган қабр (рамзий) бор. Ана шу зотнинг номи билан масжидга “ Муҳаммад ибни Ғайлоний” номи берилган.
“Муҳаммад ибниҒайлоний” масжиди биноси 1919 йилда қурилган. У Мустақилликнинг дастлабки йилларида халқ ҳашари билан таъмирланди. 1999 йилда масжид Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинди.
“Муҳаммад ибни Ғайлоний” масжиди тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи 9Х 8,5 метрни ташкил қилади. Масжид девори синчли. Масжид томи текис ёпилган. Масжид ичида тўртта устун бор. Масжиднинг икки табақали 5 та кириш эшиги бор. Масжид атрофи айвон бўлган.
Масжид ҳовлиси 10Х12 метр бўлиб, кўкаламзорлаштирилган. .
2017 йилда масжид биноси таъмирланди ва таҳоратхона янгидан қурилди.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келаяпти.
Р. Акбаров.
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси. Т. Муҳаррир .2009. 407-бет.