1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ЯНГИ ҚИШЛОҚ" (1) МАСЖИДИ

22-04-2020, 11:49 402 Ўқиш режими + -
       "ЯНГИ ҚИШЛОҚ" (1) МАСЖИДИ


“Янги қишлоқ ” масжиди Шаҳрисабз туман  Янги қишлоқ МФЙ қарашли “ Янги қишлоқ”  қишлоғида жойлашган. У туман маркази Шаҳрисабз шаҳридан 5 км узоқликдадир. “ Янги қишлоқ” қишлоғи ҳақида “ Қашқадарё қишлоқномаси” да: “Шаҳрисабздаги қишлоқ.. Ёнидаги аҳоли яшов маскани қишлоқ овулга нисбтан кейинги вақтда пайдо бўлган даври эътиборга олиниб шундай ном берилган. Бу тур номлар асосан ўтган асрнинг 50-йилларида бунёд бўлган[1]”.   1970 йилда ушбу қишлоқнинг ўртасида халқ ҳашари билан масжид қурилди.  Қишлоқнинг номидан келиб чиқиб масжидга  “Янги қишлоқ” деган ном берилди.
Мустақилликни дастлабки йилларида халқ ҳашари билан масжид таъмирланди. 
1999 йилда Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан “ Янги қишлоқ масжиди”  расман рўйхатга олинди. 
Масжиднинг тарҳи мураббо шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи 8Х8 метрни ташкил қилади.   Масжиднинг томи текис ёпилган,   девори пишиқ ғиштдан терилган. Масжид ичининг ўртасида битта устун бор. Масжиднинг икки табақалик 4 та кириш   эшиги бор. Масжид икки атрофи айвон қилинган.  
2015 йилда масжид таҳоратхонаси  қайта қурилди. 
  2016 йилда масжиднинг айвони кенгайтирилди.
2019 йилда масжид ҳовлисининг девори ва дарвозаси қайтадан қурилди.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров. 
 
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир нашриёти. .2009.  340-бет.