1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

САХОВАТ-ОЛИЙ ФАЗИЛАТ

22-04-2020, 12:04 520 Ўқиш режими + -

САХОВАТ-ОЛИЙ ФАЗИЛАТ

             Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
             Яратган парвардигор бандаларига беҳисоб неъматлар берган, уларнинг ҳаққини адо қилишлигимиз биз бандаларга лозим бўлади. Шундай экан, Аллоҳ таоло ўз бандаларига молу-дунё берса, ўша неъматларнинг ҳам ҳаққи бўлади. 
Дарҳақиқат, қўлларидаги мол дунёлари бўлган инсонларнинг ҳам зиммаларида маълум ҳақлар бор. Улар фарз ва нафл ҳақлардир. Бугун фарз ва нафл ҳақларни адо қилиш билан биргаликда, хайру саҳоват қилгувчиларнинг топаётган нарсалари нима? Улар ўзлари учун яхшилик қилмоқдалар ва Парвардигорнинг ҳузурида улар учун ўзлари эҳсон қилган нарсадан ҳам гўзалроқ нарсага эга бўлмоқдалар. Бу борада Муззаммил сурасида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:   “Ўзингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг ҳузурида ундан яхшироғини ва улканроқ ажрни топасизлар. Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта, Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмлидир”. 
Бугун халқимизнинг бошига келиб турган бу синовли кунларда кўпчилик саҳоватпеша инсонларимиз, ҳақли ўринларга закотлар бермоқдалар. Айримлари эса, ихтиёрий садақалар қилиб, ўз саҳоватларини кўрсатмоқдалар. Бу амаллар яратган роббимизга қанчалар маҳбуб эканлиги ояти карималар ва ҳадиси шарифлардан бизга маълум. 
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
             “Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқа мусулмон учун ҳам раво кўрмагунича (комил) мўмин бўла олмайди”. 
            Демак бугун ҳар-бир мусулмон ўзида бўлишлигини  истаган энг яхши нарсаларни ўз қўшниларига ва бошқа яқинларига ҳам исташлиги ёки улашишлиги ҳам керак бўлади. 
            Юртбошимиз халқимизга қилган мурожаатларида, бу машаққатли кунларни ҳаммаларимиз бир бўлиб енгиб ўтамиз деб, халқимизни бирлашишга чақирдилар. Бу чақириққа лаббай деб жавоб бераётган вилоят ва туман ҳокимликлари ҳам ўзларининг эҳсонларини барча ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларга етказмоқдалар. Туманимизда фаолият олиб бораётган имом хатиб ва имом ноиблари апрел ойида озиқ-овқат маҳсулотларини кўмакка муҳтож кишиларга тарқатишди. Бу каби қилинган хайрли ишлар туманимиз имомларини хурсанд қилди. Яратган Роббимиз бу каби гўзал ишларнинг мукофотини ҳам гўзал қилсин. Аллоҳ таолога тинимсиз истиғфорлар айтиб, бу балолардан барча юртдошларимзни ва бутун дунё халқларини тезда халос қилишлигини сўраб қоламиз.
 
  

Бекзод НАРҚУЛОВ
Чироқчи туман бош имом-хатиби