1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ЯНГИ ҚИШЛОҚ" 2 МАСЖИДИ

23-04-2020, 09:15 405 Ўқиш режими + -
"ЯНГИ ҚИШЛОҚ" 2  МАСЖИДИ

“Янги қишлоқ ” масжиди Шаҳрисабз туман Пахтакор МФЙ  Янги қишлоғидадир. Янги қишлоқ туман маркази Шаҳрисабз шаҳридан 15 км масофада жойлашган. Янги қишлоқда  500 хўжалик, 3000 яқин аҳоли истиқомат қилади.  Янги қишлоқ 1950 йиллардан кейин ташкил топган қишлоқлардан ҳисобланади. “Янги қишлоқ” қишлоғи ҳақида “ Қашқадарё қишлоқномаси” да: “Янги қишлоқ-Шаҳрисабздаги қишлоқ.. Ёнидаги аҳоли яшов маскани қишлоқ овулга нисбтан кейинги вақтда пайдо бўлган даври эътиборга олиниб шундай ном берилган. Бу тур номлар асосан ўтган асрнинг 50-йилларида бунёд бўлган[1]” дейилади.    Мана шу қишлоқнинг ўртасида “Янги қишлоқ” масжиди жойлашган. 
“Янги қишлоқ” масжиди 1991 йилда ҳашар йўли билан қурилди. Қурилган масжидга қишлоқнинг номи берилиб, у “Янги қишлоқ” масжиди деб аталди. 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинди. 2019  йилда “Янги қишлоқ” масжидининг  биноси халқ ҳашари билан янгидан қурила бошлади. Масжиднинг тарҳи тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни 18Х18 метрни ташкил қилади. Масжид томи гумбазли қилиб ёпилган. Масжиднинг икки табақали бешта кириш эшиги бор. Масжиднинг кириш қисми айвон қилинган. 2005 йилда қурилган таҳоратхона бор. Унда таҳорат олиш учун барча қулайликлар яратилган.
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров. 
 
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир нашриёти. .2009.  340-бет.