1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"СЎФИ ОЛЛОЁР" МАСЖИДИ

23-04-2020, 09:16 587 Ўқиш режими + -
 
"СЎФИ ОЛЛОЁР"  МАСЖИДИ
 
 “Сўфи Оллоёр” масжиди Шаҳрисабз тумани Дуқчи МФЙ Дуқчи қишлоғидадир . Дуқчи қишлоғи туман маркази Шаҳрисабз шаҳридан 12 км масофада жойлашган. Дуқчи қишлоғида 4268 киши истиқомат қилади. “ Дукчи” қишлоғи ҳақида “ Қашқадарё қишлоқномаси” да: “ Дуқчи-Шаҳрисабз туманидаги қишлоқ. Маҳаллий аҳоли уни Духчи деб ҳам аташади. Қарши шаҳрининг Бузравот маҳалласида бир гузарни Дукчи дейишади.  Шу номдаги қишлоқ, маҳалла, гузар Самарқанд, Бухоро, Тошкеент, Андижон, Каттақўрғон, Урганч шаҳарларида ҳам бор. Дуқчи, Дукчи қишлоқлари бошқа воҳаларда ҳам бўлиши мумкин. Чунки номлар ёлғиз бўлмайди. Улар турли вилоятларда бўлишидан қатъий назар, бир неча хил бўлади. Таркиби, товуш жиҳатдан салгина фарқли бўлиши мумкин. Дуқчи, Духчи, Дукчи номидаги –чи қўшимчасини касб-ҳунар оти ясовчи –чи қўшимчасига нисбат бериш мумкин.  Шундай тушинилса, сўз ўзаги форс ва тожик тилларига мансуб дук сўзи бўлиб чиқади.  Дук-чархнинг йигирилаётган ип ўралиб борадиган қисми. 
Бошқа бир изоҳ: 10-18 асрлар тожик тилида дух-пояси юмшоқ, ботқоқда ўсадиган қиёқсимон ўсимлик, уни халқ нутқида луқ деб аташади. Дух яъни луқдан бўйра ва бошқа рўзғор жиҳозлари тўқишган, мева ва полиз маҳсулотлари (қовун, тарвуз, қовоқ) луқ пояси билан боғлаб осилган. Луқ ва пояли ўсимликлардан бўйра ва бошқа тур уй-рўзғор буюмлари тўқувчи ҳунарманд-духчи. Ҳар икки ҳолатда ҳам (дуқчи, духчи) касб-ҳунарга оид сўздан қишлоқ, гузар номи ҳосил қилинган.   Шаҳрисабз  туманидаги Дуқчи қишлоғи дарёга яқин бўлиб,  атрофи қамишзор бўлган. Аҳолиси ўтмишда дуқчи эмас, духчи(бўйра тўқувчи) бўлган бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас. Аммо, бу шу кунги тасаввур, иккала изоҳ ҳам шу номлар талқинига дахлдор деб қаралгани маъқул[1]” дейилади.    Мана шу Дуқчи қишлоғида халқ ҳашари билан масжид қурилди. Бу масжидга “Сўфи Оллоёр” номи берилди. Масжид 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатга олинди. 
“Сўфи Оллоёр”  масжиди тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи 14Х16 метрни ташкил қилади.  масжид ичида иккита устун бор. Масжиднинг икки табақали учта эшиги бор.
2018 йилда таҳоратхона қурилди. Унда таҳорат қилиш учун барча қулайликлар яратилган. 
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келмоқда. 

Р. Акбаров. 
 
[1] Нафсов. Т. Қашқадаё қишлоқномаси.  Т. Муҳаррир нашриёти. .2009.  93-бет.