1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"САРОЙ МАСЖИДИ" МАСЖИДИ

23-04-2020, 09:19 464 Ўқиш режими + -
                      "САРОЙ МАСЖИДИ"  МАСЖИДИ
 
“
Сарой” масжиди Шаҳрисабз туман Сарой қишлоғидадир. Сарой қишлоғи туман маркази Шаҳрисабз шаҳридан 18 км масофада жойлашган. Қишлоқнинг “Сарой” деб аталишига сабаб бу ерда Сарой уруғига тааллуқли кишиларнинг яшашидир. Бу ҳақда “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “ Қадимий туркий қабилаларнинг бири-сарой. Кўпгина туркий халқларга хос этноним. Оссарой, қирғизсарой, қўнғиротсарой, можарсарой, наймансарой, қипчоқсарой, илмжисарой, жомонсарой, чемсарой, жолонғочсарой каби бўлимлари бор. Алдай, бадай, лақай, чувалай, чиғатой\ чағатой каби этнонимлар билан бир хил тузилишга эга. Туркий ва мўғул тилларига хос товуш ва морфем тузилишда. Этимологияси аниқланмаган. Аҳолининг этник мансублиги асосида қишлоқлар номланган[1]“ дейилади.  Қишлоқнинг номидан келиб чиқиб масжидга “Сарой” номи берилган. 
Мустақилликнинг дастлабки йилида халқ ҳашари билан “Сарой” масжиди қурилди. 1998 йилда масжид Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан рўйхатг олинди.
“Сарой” масжидининг тарҳи тўртбурчак шаклида бўлиб, унинг эни ва бўйи 16Х16 метрни ташкил қилади.  Масжид томи гумбазли қилиб ёпилган. Масжиднинг икки табақали иккита кириш эшиги бор.
2019 йилда масжидда замонавий ҳолда янги таҳоратхона қурилди. Унда таҳорат қилиш учун барча шароитлар яратилган.  
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.


Р. Акбаров.   
 
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 227-228-бетлар.