1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ҚИЁМ ШАЙХ" МАСЖИДИ

23-04-2020, 09:20 491 Ўқиш режими + -
                             "ҚИЁМ ШАЙХ"  МАСЖИДИ 
 

“Қиём шайх” масжиди Шаҳрисабз туман Қиёмшайх Мфй Қиёмшайх қишлоғидадир. Қиёмшайх қишлоғи туман маркази Шаҳрисабз шаҳридан 22 км масофада жойлашган. Қиём шайх қишлоғи ҳақида “Қашқадарё қишлоқномаси” китобида: “ Қиёмшайх-Шаҳрисабз туманидаги қишлоқ. Таркиби: Қиём+шайх. Қиёмшиқ талаффуз шакли ҳам бор.  Қиём-киши исми. Араб тилидан ўтган қиём сўзининг ўзбек тилидаги маънолари қуёшнинг тик кўтарилган пайти, туш вақти, меъёр, маром; ҳаракатнинг тугаш жараёни, охир; шарбат; мавжудлик.  Ана шу маънолар асосида Қиём исми қўйилган. Қиём исми шайх лақабига эга бўлган киши томонидан ташкил этилган қишлоқ—Қиёмшайх[1]“ дейилади.  Қишлоқнинг номидан келиб чиқиб масжидга “Қиём шайх” номи берилган. 
“ Қиём шайх”  масжиди   Мустақилликнинг дастлабки йилларида қурилди.  “Қиём шайх” масжидиннг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб.  унинг эни ва бўйи  11Х13 метрни ташкил қилади. Масжид томи текис ёпилиб, девори тоғ тошидан терилган. Масжид ичида тўртта устуни бор. Масжиднинг икки табақали иккита кириш эшиги бор. Масжид атрофи айвон қилинган.  Масжид ҳовлисида мевали дарахтлар бор.
2018 йилда масжид таҳоратхонаси янгидан қурилди. Унда таҳорат қилиш учун барча қулайликлар яратилган.
 
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров. 
 
 
[1] Нафасов. Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Т. “ Муҳаррир” нашриёти. 2009. 227-228-бетлар.