1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"ХОЖА АҲРОР ВАЛИЙ " МАСЖИДИ

23-04-2020, 09:21 609 Ўқиш режими + -
 "ХОЖА АҲРОР ВАЛИЙ "  МАСЖИДИ
 
“Хожа Аҳрор вали ” масжиди Шаҳрисабз туман Хитой МФЙ Оммоғон қишлоғида жойлашган. У туман маркази   Шаҳрисабз шаҳридан  50 км масофададир. Маълумки,  юқори Оммағон қишлоғи Ҳисор тоғлари этагида жойлашган.   Маълумотларга кўра, Оммоғон қишлоғининг аҳолиси 5000 кишини ташкил қилади. 
Оммоғон қишлоғидаги қадимий масжидга аҳоли томонидан “Хўжа Аҳрор вали” номи берилади. Маълумки, Хожа Аҳрор вали нақшбандия тариқатининг намоёндаларидан биридир. У ҳақда “Ислом энциклопедия” китобида шундай дейилади: “ Хўжа Аҳрор ( тахаллуси, асл исми Хожа Убайдуллоҳ ибн Хожа Маҳмуд ибн Хожа Шаҳобиддин Шоший, 1404, ҳозирги Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Боғистон қишлоғи-1490, Самарқанд) - ўртаосиёлик мутафаккир, шайх, нақшбндия тариқати раҳнамоларидан[1]”.   
 “ Хожа Аҳрор вали ” масжиди Мустақилликнинг дастлабки йилларида халқ томонидан таъмирланди.  2019 йилда “ Хожа Аҳрор вали ” масжиди Ўзбекистон Адлия Вазирлиги томонидан расман рўйхатга олинади. 
“ Хожа Аҳрор вали ” масжид биносининг тарҳи тўғри тўртбурчак  шаклида бўлиб, унинг бўйи ва эни 8Х12 метрни ташкил қилади.  Масжид биносининг деворлари синчли. Масжид томи текис ёпилган. Масжид биносининг ичида тўртта устун бор. Масжиднинг икки табақали иккита кириш эшиги бор. Масжид атрофи айвон қилинган. 
Масжид ҳовлисининг эни ва бўйи 14Х22 метрни ташкил қилади. 
 “ Хўжа Аҳрор вали ” масжиди таҳоратхонаси янгидан қурилган бўлиб, унда таҳорат олиш учун барча қулайликлар яратилган.  
Ҳозирги кунда масжидда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун барча шароитлар мавжуд. Масжид халқимизнинг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида   фаолият кўрсатиб келаяпти.
 
Р. Акбаров. 
 
[1] Ислом энциклопедия”. Т. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти. 2017. 537-бет